10 минг нафар Ўзбекистон фуқароси қурилиш соҳасида вақтинча ишлаш учун соддалаштирилган тартибда Россияга юборилади. Бу лойиҳа доирасида фуқароларни Тошкентда тиббий кўрикдан ўтказишни ташкил этиш учун Россиянинг 40 нафар тиббиёт ходими тиббий асбоб-ускуналар билан Ўзбекистонга етиб келди.
Ташқи меҳнат миграцияси агентлигидан маълум қилишларича, эндиликда Россия ҳудудида ишлаш ҳуқуқини берувчи патент олишда талаб этиладиган тиббий кўрик Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Тошкентда ўрнатилган тиббий асбоб-ускуналар ёрдамида Ўзбекистонда амалга оширилади.

Маълумот учун, 10 минг ўзбекистонликни қурилишда ишлаш учун Россияга юбориш лойиҳаси доирасида номзодларни тиббий кўрикдан ўтказиш, эмлаш, рус тили, Россия тарихи ва қонунчилиги бўйича имтиҳон топшириш, патент расмийлаштириш ва транспорт харажатлари иш берувчилар томонидан қопланади.

Қайд этиш керак, Россияда ишлаш учун патент олиш харажатларининг юқорилиги ва тартиб-тамойилларнинг мураккаблиги – ўзбекистонлик мигрантларни энг кўп қийнайдиган муаммолардан.
Шу сабабли РФдаги ўзбек мигрантларининг 30 фоиздан ортиғи патент олмаган ҳолда меҳнат қилаётгани айтилади.
Ҳозирги вақтда Ўзбекистон фуқаролари Россияда ишлаш ҳуқуқини қўлга киритиш мақсадида рухсатнома олиш учун мурожаат қиладиган бўлса, уларга фақат 1 йил муддатга патент берилади. Бунинг учун тахминан 500 доллар миқдоридаги тўғридан тўғри ва билвосита сарфланадиган маблағ керак бўлади.
2020 йилнинг сентябрь ойида Шавкат Мирзиёев “Хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграцияси тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” қарор имзолаганди. Унда 2021 йил 1 январга қадар Россия ИИВнинг паспорт-виза хизмати ваколатхонасини Ўзбекистонда очиш ҳамда ушбу ваколатхонада вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга оширишга рухсатномани (патентни) тайёрлаш, расмийлаштириш ва бериш хизматларини кўрсатиш















