Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурхондарёда маст ҳолда тегишли ҳужжатларсиз машина бошқариб кетаётган аёлга чора кўрилди
Фото: Сурхондарё вилояти ИИБ ЙҲХБ
Термиз шаҳрида спиртли ичимлик истеъмол қилган ҳолда тегишли ҳужжатларсиз машина бошқариб кетаётган аёлга чора кўрилган. Бу ҳақда Kun.uz’га Сурхондарё вилояти ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 2021 йил 14 октябр тунда соат 00:50 ларда шубҳали ҳаракатлар қилган Spark машинаси Термиз шаҳри Тараққиёт кўчасида хизмат олиб бораётган вилоят ИИБ ЙҲХБ ЙПХ инспекторларининг эътиборини тортган.
Шундан сўнг Spark тўхтатилиб унинг ҳайдовчиси бўлган аёлдан тегишли ҳужжатлар сўралганда у тақдим эта олмаган. Бундан ташқари, аёлдан спиртли ичимлик ҳиди келиб турган. Шу сабабли инспекторлар томонидан аёл тиббий наркологик текширувдан ўтишга таклиф этилган.
Қайд этилишича, нарколог врач ва алкотестер аппарати хулосасига кўра ҳайдовчи 1990 йилда туғилган Х.Ф. маст ҳолатда эканлиги аниқланган. Бундан ташқари, унинг бошқарувида бўлган Spark машинаси бошқа шахсга тегишли бўлиб, аёлда уни бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳужжатлар бўлмаган.
Таъкидланишича, ЙПХ ходимлари томонидан ҳуқуқбузарга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддалари билан маъмурий баённома тузилган. Машина эса вақтинчалик жарима майдонига жойлаштирилган.
Сурхондарёда тез тиббий ёрдам машинасини маст ҳолда бошқариб кетаётган ҳайдовчи аниқланди
Мавзуга оид
09:15 / 30.04.2026
Бухоро ва Сурхондарёда Афғонистондан контрабанда қилинган опийнинг катта партияси аниқланди
15:10 / 24.04.2026
Сурхондарёда нефт дарё ўзанига оқиб кетди
10:15 / 17.04.2026
Афғонистондан олиб келинган қарийб 9 кг опий мусодара қилинди
21:04 / 09.04.2026