Айни ушбу қизғин жараён ҳозирда Олтиариқ тумани, Қапчуғай маҳалласи ҳудудидаги 730-сонли сайлов участкасида ҳам бўлиб ўтмоқда.


Сайлов дақиқалари яқинлашар экан, маҳалла нуронийлари бирин-кетин участкага кела бошладилар. Қувонарлиси, уларнинг орасида Олтиариқ туманидаги йирик фермер хўжалик раҳбари, Ўзбекистон Қаҳрамони, Фарғона давлат университети фахрий профессори Лола Муродова ҳам бор.

“Лола опа нияти пок, мақсади улуғ, фидойи аёлдир. Унинг сайловга биринчилардан бўлиб кириб келиши барчамизни тўлқинлантириб юборди”, дейди университет ректори Баҳодиржон Шермуҳаммадов.


Пахтачиликда неча йилдан бери ибрат бўлиб келаётган, ўзининг фидокорона меҳнати билан туман қишлоқ хўжалигини мамлакатга танитаётган Лола Муродова биринчилардан бўлиб овоз бериб, фуқаролик бурчини бажаришда ҳам ёшларга, маҳалладошларга ўрнак кўрсатди.
Фарғона давлат университети ахборот хизмати Ⓣ














