Ўзбекистон иқлим ўзгаришига қарши курашиш бўйича БМТ билан ҳамкорликка тайёрлигини билдирди
Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий вакили Бахтиёр Ибрагимов жорий йилнинг 26 октябрь куни ташкилотнинг Нью-Йоркдаги бош қароргоҳида Шавкат Мирзиёевнинг иқлим ўзгаришига қарши курашиш, атроф-муҳит ва биохилма-хилликни муҳофаза қилиш борасидаги ташаббуслари ҳақида маълумот берди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги Kun.uz’га хабар қилди.
Бош Ассамблеянинг «Иқлим бўйича чора-тадбирлар кўриш: одамлар, сайёра ва фаровонлик учун» олий даражадаги йиғилишида чиқиш қилган Ўзбекистон вакили Орол денгизининг қуриши натижасида юзага келган экологик ҳалокат ҳақида ҳам эслаб ўтди.
Шунингдек, Бахтиёр Ибрагимов Ўзбекистон иқлим ўзгаришларига қарши кураш, атроф-муҳит ва биохилма-хилликни асраш масалалари ҳамда иқлим бўйича Париж келишувида қўйилган натижаларга эришишга жиддий эътибор қаратаётганини билдирди.
«Умид қиламизки, БМТнинг ушбу конференцияси иқлим инқирозларига қарши кураш бўйича жамоавий ҳаракатларимизни фаоллаштиради. Ўзбекистон БМТ, унинг ихтисослаштирилган агентликлари, аъзо давлатлар ва бошқа манфаатдор тарафлар билан глобал иқлим муаммосига доир таклифлар юзасидан амалий ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдиради», – деди Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий вакили Бахтиёр Ибрагимов.
Мавзуга оид
11:15 / 12.12.2024
Ўзбекистон халқаро мажбуриятларни бажариш доирасида 530 дан ортиқ фуқаросини Яқин Шарқдан қайтарди
18:38 / 11.12.2024
Марказий Осиёда одам савдоси кўрсаткичлари пасаймаяпти – БМТ
12:20 / 05.12.2024
“Исроил БМТ билан ҳимояланиб, геноцид уюштирмоқда” — Франческа Албанезе
22:05 / 04.12.2024