Давлат статистика қўмитаси 2021 йилнинг январ–сентябр ойларида айрим саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми ҳақида ахборот берди.

Маълум қилинишича, кўрсатилган даврда:

  • Автомобил бензини – 815,2 минг тонна
  • Кўмир – 3644,2 минг тонна
  • Нефт – 518,8 минг тонна
  • Енгил автомобил – 150 183 дона
  • Автобус – 696 дона
  • Юк машинаси – 2919 дона
  • Трактор – 173 дона
  • Автомобил двигателлари – 99,5 минг дона ишлаб чиқарилган.

Юқоридаги рақамлардан кўринишича, 9 ойлик даврда 815,2 минг тонна автомобил бензини ишлаб чиқарилган бўлиб, бу 2020 йилнинг шу даври (769,1 минг тонна)га нисбатан 46,1 минг тоннага ёки 5,7 фоизга кўп.

Автомобил бензини ишлаб чиқариш ва импорт ҳажми ортганига қарамай, нархлар 26,9 фоизга қимматлашган.

Статқўмга кўра, Ўзбекистонда енгил автомобил ишлаб чиқариш ҳажми бир йил олдингига қараганда 31 фоизга қисқарган: 2021 йил январ-сентябр ойларида 150 183 дона енгил автомобил ишлаб чиқарилган.

Таққослаш учун, 9 ойликда ишлаб чиқарилган енгил автомобиллар сони 2020 йилда 217 771 дона, 2019 йилда эса 186 432 донани ташкил этганди