Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ИИВ тизимидаги «Топилмалар столи» фаолияти тугатилади
Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат хизматлари марказлари томонидан йўқолган ашёларни қабул қилиш, сақлаш ва уларни эгаларига қайтариш ёки уларни давлат архив идораларига топшириш бўйича давлат хизмати кўрсатишни йўлга қўйиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Ички ишлар вазирлиги ва Адлия вазирлигининг Ички ишлар вазирлиги тизимидаги “Топилмалар столи” фаолиятини тугатиш ва туман (шаҳар) Давлат хизматлари марказлари томонидан йўқолган ашёларни жисмоний ва юридик шахслардан қабул қилиш, сақлаш ва уларни эгаларига қайтариш ёки уларни давлат архив идораларига топшириш бўйича давлат хизмати кўрсатилишини йўлга қўйиш ҳақидаги таклифига розилик берилади.
2022 йил 1 мартдан бошлаб давлат хизматлари марказлари томонидан йўқолган ва топиб олинган ашёларни қабул қилиш, сақлаш, эгаларига қайтариш ёки уларни давлат архив идораларига топшириш бўйича давлат хизмати кўрсатилиши йўлга қўйилади. Йўқотилган ашёларни қидириш бўйича мурожаатлар Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали ҳам қабул қилинади.
Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги 2022 йил 1 мартга қадар Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда Давлат хизматлари агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари ҳисобидан йўқолган ашёларни қидириш, топилмалар ҳақида маълумот олиш имкониятини назарда тутувчи “Топилмалар” автоматлаштирилган қидирув тизимини жорий этади. Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда ишлаб чиқилган тизимни 2023 йил 1 январга қадар ички ишлар органларининг “Буюм” ахборот тизимига интеграция қилади.
Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги 2022 йил 1 мартга қадар давлат хизматлари марказларида йўқолган ва топиб олинган ашёларни қабул қилиш, сақлаш, эгаларига қайтариш ёки уларни давлат архив идораларига топшириш бўйича давлат хизматини йўлга қўйиш юзасидан хавфсизлик талабларига жавоб берадиган махсус хоналар (бурчаклар), темир сейфлар ва зарур моддий-техника воситалари, ахборот техникалари билан жиҳозлайди.
Мавзуга оид
10:24 / 24.05.2026
$57 миллионлик эзгу ташаббус ва ИИВдаги икки хил стандарт — ҳафта дайжести
11:51 / 22.05.2026
ИИВ, Адлия ва Тоғ-кон вазирлиги — давлат бошқарувидаги энг илғор идоралар
17:45 / 30.04.2026
Форма ортидаги схема: Самарқандда лейтенант миллион долларлик ишда гумонланмоқда
10:56 / 17.04.2026