Ўзбекистон | 13:42 / 15.11.2021
865
1 дақиқада ўқилади

Қашқадарёда пиротехника воситаларини ноқонуний сотаётган шахсга чора кўрилди

Фото: ИИБ ахборот хизмати

Қарши шаҳрида пиротехника воситаларини ноқонуний сотаётган шахс тўхтатиб қолинган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, 2021 йил 6 ноябр куни соат 05:30 ларда Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ҳамда вилоят ИИБ ходимлари томонидан Қарши шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Н.А ноқонуний равишда пиротехника воситалари сотаётган вақтида тўхтатиб қолинган.

Шундан сўнг фуқаро Н.А.га тегишли пиротехника воситалари бошқарма маъмурий биносига олиб келиниб, холислар иштирокида тўлиқ кўздан кечирилганида умумий қиймати 8 миллион 400 минг сўмлик 42 блок «Британик» ва «Трения» ёзувли пиротехника воситалари борлиги аниқланган.

Қайд этилишича, қонунбузар фуқародан олиб қўйилган пиротехника, қонуний қарор қабул қилингунга қадар вақтинчалик сақловга олинган.

Ғайрат Йўлдошев
Тайёрлаган Ғайрат Йўлдошев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид