Uzbek.life жамоаси томонидан йўлга қўйилган “Глобус” лойиҳаси доирасида Канада ҳукумати расмий сайтидан ушбу мамлакатга иммиграция қилишда фойдаланиш тартиби ўз ифодасини топган.
Дунёнинг энг йирик мамлакатларидан бири бўлган Канадага бориш, у ерда ҳаёт кечириш кўпчиликнинг орзуси эканлиги сир эмас. Канада ўз иқтисодий ва ижтимоий фаровонлигини таъминлаш мақсадида ҳар йили 400,000 дан ортиқ янги иммигрантларни қабул қилишни мақсад қилиб турган бир пайтда бу орзунинг амалга ошиши бирмунча осон туюлиши мумкин.
Аммо, қўшни давлат – Америкадан фарқли равишда Канада иммигрантларни лоторея орқали (“Green card”) танлаб олмайди. Аксинча, мамлакатга келувчи ҳар бир иммигрантни салоҳиятига кўра турли категорияларда баҳолаб, шундан сўнггина яшаш имкониятини тақдим этади.
Бевосита баҳолаш жараёнига тўхталадиган бўлсак, тизим “Comprehensive Ranking System” (“Кенг қамровли баҳолаш тизими”) деб номланади. Баҳолаш Канадага иммиграция қилишни истаган фуқаролар учун турли дастурларда ва бир нечта тоифаларда амал қилади. Масалан, “Федераль даражадаги малакали ишчилар дастури” (“Federal Skilled Worker Program”)га мос келиш учун сиз максимал 100 баллдан энг камида 67 балл тўплашингиз керак. Мазкур 100 баллни тўплаш учун зарур хусусиятлар ва улар учун ажратилган баллар билан қуйидаги жадвалда танишинг:
Канадага кўчиб боришнинг бир қанча йўллари мавжуд. Ишчи виза ёрдамида, талаба визаси орқали, доимий яшаш учун бориш дастурлари шулар жумласидандир. Ушбу визалар ҳақида расмий, ишончли маълумотларни, шунингдек, ариза топшириш жараёнлари билан боғлиқ фойдали хизматларни Канада ҳукуматининг расмий веб-сайти бўлган Canada.ca порталидан топишингиз мумкин.
Ўрни келганда, ушбу сайтга кириб, ундан Канадага иммиграция қилишда қандай фойдаланиш мумкинлиги тўғрисида маълумот бериб ўтамиз. Маълумки, Канада ҳукуматида иккита расмий тил мавжуд: инглиз ва француз. Сайт имкониятларидан фойдаланиш учун ўзингизга қулай бўлган тилни танлайсиз.
Шундай қилиб, сиз Канада ҳукуматининг расмий веб-сайтига ташриф буюрдингиз. Сайт ўзига хос дизайнга эга бўлиб, унда Канаданинг ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ҳаётига доир маълумотлар ва хизматларни ўз ичига олган бир қанча бўлимлар мавжуд. Мазкур бўлимлар орасида сиз-у биз учун энг қизиқарли ва фойдалиси, албатта,









