Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёдаги боғчада текширувчилар келганда болаларни ҳожатхонага қамаб қўйишди
Ижтимоий тармоқларда Қарши шаҳридаги боғча раҳбарияти текширувчилардан яшириш мақсадида болаларни ҳожатхонага қамаб қўйгани ҳақида хабарлар тарқалди. Вилоят мактабгача таълим бошқармаси хабарлар юзасидан муносабат билдирди.
Муносабатда маълум қилинишича, жорий йил 26 октябр куни вилоят мактабгача таълим бошқармаси ишчи гуруҳи томонидан Қарши шаҳридаги 32-давлат мактабгача таълим ташкилотида ўрганиш ўтказган.
Хабарларда тарқалган ҳолат, яъни болаларни яшириш мақсадида ҳожатхонага қамаш ана шу 32-боғчани ўрганиш пайтида кузатилган.
Қайд этилишича, ҳозирда ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
16:51 / 30.09.2025
Тошкент вилоятида шифохоналарга ётқизилган болаларнинг деярли барчаси уйга қайтди
13:53 / 29.09.2025
Тошкент вилоятида шифохоналарда даволанаётган болалар сони 38 нафарни ташкил этмоқда
15:15 / 27.09.2025
Боғча болаларининг заҳарлангани юзасидан 7 киши қамоққа олинди
09:33 / 25.09.2025