Шавкат Мирзиёев Россияга жўнаб кетди
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Россия президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан ташриф билан Россияга жўнаб кетди.
Давлат раҳбари матбуот хизмати хабарига кўра, олий даражадаги музокаралар бугун Москва шаҳрида бўлиб ўтади.
Қайд этилишича, унда икки мамлакат ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилиниши, қатор ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган.
Аввалроқ, Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Москвага бугунги ташрифи чоғида имзоланадиган ҳужжатлар ҳақида гапирганди.
«Ташриф давомида халқаро ахборот хавфсизлигини таъминлаш соҳасида ҳамкорлик бўйича йирик сиёсий қўшма баёнот қабул қилинади. Президентлар учрашуви чоғида турли соҳалардаги ҳамкорликни янада чуқурлаштиришга қаратилган 18 та ҳужжат имзоланади. Халқаро ядровий ва радиациявий хавфсизликни таъминлаш тўғрисидаги битим, қурилиш, энергетика, саноат ва қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳамкорликни чуқурлаштириш бўйича ҳужжатларни алоҳида таъкидлаб ўтиш лозим», деди у.
Мавзуга оид
21:00 / 07.10.2024
Рамзон Қодиров миграция сиёсатида «ўрта аср ёндашувларидан» воз кечишга чақирди
20:07 / 07.10.2024
Россияда саккиз нафар генерал лавозимдан олинди — ОАВ
20:51 / 04.10.2024
Россия «Толибон»ни террорчилар рўйхатидан чиқариш бўйича ишларни якунламоқда — ФХХ раҳбари
18:42 / 04.10.2024