Фармон билан шунингдек, 2022–2025 йилларда Ўзбекистонда жамоат хавфсизлигини таъминлаш тизимини ривожлантириш стратегияси тасдиқланди

Стратегияга кўра, жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида, жумладан, қуйидагиларни амалга ошириш назарда тутилган: 

  • йўл ҳаракати қоидаларини мунтазам қасддан бузувчиларга транспортни бошқариш ҳуқуқидан узоқ муддатга маҳрум қилишга оид жиноий жавобгарлик киритилади;
  • ҳар 5 та маҳалла учун битта маҳалла ҳуқуқ-тартибот маскани намунавий лойиҳа асосида ташкил этилади;
  • “Жиноят ўчоқлари” бўлган ҳудудларда тунги вақтда ички ишлар органлари ва Миллий гвардия бўлинмаларидан иборат автопатруль, отлиқ ва пиёда патрулларнинг узлуксиз фаолияти йўлга қўйилади.