Шу куни янги ҳукумат қасамёд келтириши, собиқ канцлер Ангела Меркель бошчилигидаги вақтинчалик ҳукумат эса ўз ваколатларини батамом топшириши кутилмоқда.
Шольц парламент сайловларида ғалаба қозонган Социал-демократик партия етакчиси ҳисобланади. Унинг ҳукуматига Эркин домократик партия ва “Яшиллар” партияси ҳам киради. Ушбу учта партия парламентда кўпчилик ўринга эга бўлиб, шу сабабли Шольц номзоди бўйича овоз беришга шунчаки расмиятчилик деб қаралмоқда.
Шольц ҳукуматида ташқи ишлар вазири лавозимини Анналена Бербок, иқлим ва иқтисодиёт бўйича вазир лавозимини Роберт Хабек эгаллайди. Ушбу икки сиёсатчи ҳам “Яшиллар” етакчилари ҳисобланади.
Сайловларда ютқазган Христиан-демократик ва Христиан-социал иттифоқлар блоки мухолифатга айланади, Меркель эса катта сиёсатни тарк этади.











