Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда фуқарони ишга киритиб қўйишини айтиб пора олган тиббиёт ходимлари ушланди
Самарқанд вилояти Булунғур туманида фуқарони туман тиббиёт бирлашмасига ишга киритиб қўйишини айтиб пора олган тиббиёт ходимлари ушланган. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
Самарқанд вилояти ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан тиббиёт соҳасида порахўрлик жиноятига чек қўйиш мақсадида тезкор тадбир ўтказилган.
Тадбирда Булунғур туман тиббиёт бирлашмаси ходимлари А.Ш., А.Д. ва А.И. ўзаро жиноий тил бириктириб, фуқарони туман тиббиёт бирлашмасига ишга қабул қилиш масаласини ижобий ҳал қилиб беришни ваъда бериб, ундан 1 300 АҚШ доллари олаётган вақтда ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Қайд этилишича, ҳозирда тиббиёт бирлашмаси ходимларига нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилди ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
23:08 / 23.02.2026
Ижтимоий тармоқлардаги «дипфейк» фирибгарликлар рекорд даражага етди
15:24 / 19.02.2026
Фуқаролар MyGov орқали банк карталари ва SIM-карталари сонини кўра олади
14:03 / 19.02.2026
ИИВ академиясига киритиб қўйишни ваъда қилганлар ушланди
15:21 / 14.02.2026