Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Uzbekistan Airways ҳафта охирида Самарқанддаги аэропортдан парвозларни тиклайди
Uzbekistan Airways Самарқанд халқаро аэропортида парвозларни қачондан йўлга қўйиши маълум бўлди.
Фото: Kun.uz
Самарқанд халқаро аэропорти қайта ишга тушиши муносабати билан Uzbekistan Airways бир қатор маҳаллий ва халқаро парвозларни тиклайди.
Компания матбуот хизмати хабар қилишича, Самарқанд халқаро аэропорти қайта очилиши муносабати билан Uzbekistan Airways 17 декабрдан бошлаб қуйидаги қатновларни тиклайди:
- Тошкент–Самарқанд–Тошкент;
- Самарқанд–Москва–Самарқанд;
- Самарқанд–Истанбул–Самарқанд;
- Самарқанд–Олмаота–Самарқанд;
- Самарқанд–Санкт-Петербург–Самарқанд.
Авиачипталарни авиакомпаниянинг расмий сайтидан, Uzbekistan Airways Sales филиалидан ёки авиакомпания агентларидан харид қилиб олиш мумкин.
Аввалроқ Самарқанд халқаро аэропорти 2021 йилнинг 20 октябридан 20 ноябрига қадар вақтинча ёпилиши маълум қилинганди. Кейинчалик бу муддат 15 декабргача узайтирилган эди. Шу муносабат билан Самарқанд халқаро аэропортининг авиақатновлари вақтинча Навоий, Бухоро, Қарши халқаро аэропортларига йўналтирилди. Аэропорт 10 декабрда қайта ишга тушди.
Мавзуга оид
11:35 / 11.02.2026
Тошкентга учган самолётлар Самарқанд ва Бишкекка қўнишга мажбур бўлди
15:10 / 03.02.2026
UzAirways йўловчилари рейсга кечикканда, қайтиш чиптаси бекор қилинмайдиган бўлди
08:40 / 03.02.2026
2026 йилдан Uzbekistan Airways ва Uzbekistan Airports носоҳавий харажатларни молиялаштирмайди
18:12 / 28.01.2026