Ўзбекистон | 07:37 / 23.12.2021
7605
1 дақиқада ўқилади

Қариндошлар орасида тузилган оилаларнинг 24,9 фоизида ногирон фарзандлар бор - Маҳалла вазирлиги

Қариндошлар ўртасида никоҳ аксарият ҳолларда бобо-буви ёки ота-оналарнинг ташаббуси билан бўлади. Бу ҳақда АОКАда бўлиб ўтган брифингда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги бошқарма бошлиғи Мукаррам Нурматова маълум қилди.

Фото: Kun.uz

Қайд этилишича, Маҳалла ва оила илмий-тадқиқот институти билан биргаликда 2021 йил май-июнь ойларида қариндошлар ўртасида никоҳ тузиш ҳолатлари ва унинг сабабларини ўрганиш мақсадида республиканинг 200 та туманида 6 974 та фуқаролар йиғини раислари ўртасида социологик сўров ўтказилди.

Социологик сўровномада қариндошлар ўртасида тузилган никоҳлардаги оилаларнинг ҳаёти қандай кечаётганини аниқлашга қаратилган саволларга респондентларнинг 25,2 фоизида зиддият ва низолар учраб турганини, 24,9 фоиз оилаларда ногирон фарзандлар борлиги, 8,9 фоиз қариндошлик асосида қурилган оилаларда муаммолар мавжудлиги ва доимий қуда-андачиликдаги келишмовчиликлар бўлаётгани билдирилган.

Қариндошлар ўртасида тузиладиган никоҳнинг 58,1 фоизи бобо-бувилар, 56,4 фоизи ота-оналар, 14,3 фоизи  тоға-хола ва амаки-аммалар, 13,2 фоизи опа-сингиллар, 1,2 фоизи ака-укалар ва 8,3 фоизи бошқа шахслар ташаббуси билан тузилиши респондентлар томонидан аниқланган.

Мавзуга оид