Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фото: Ўзбекистонда янги намунадаги 50 минг ва 100 минг сўмлик купюралар муомалага чиқарилди
Банкнотлар 22 декабрдан муомалага чиқиши айтилганди.
Ўзбекистонда 27 декабрдан бошлаб янги кўринишдаги номинал қиймати 50 000 сўм ва 100 000 сўм бўлган банкнот шаклида пул белгилари муомалага чиқарилди.
Декабрь ойи бошида Ўзбекистонда янги кўринишдаги 50 минг ва 100 минг сўмлик банкноталар чиқарилиши кутилаётгани хабар қилинганди.
16 декабрь куни Марказий банк янги кўринишдаги номинал қиймати 50 минг сўм ва 100 минг сўм бўлган банкноталар дизайнини эълон қилди. Ўшанда янги банкнотлар 22 декабрдан муомалага чиқиши маълум қилинганди.
Кўп ўтмай ижтимоий тармоқларда янги 50 минг сўмлик банкнота дизайнида чалкашликка йўл қўйилгани тўғрисида хабар тарқалди, 17 декабрь куни Марказий банк хатоликка йўл қўйилганини тасдиқлади ва банкнотлар муомалага чиқарилишидан олдин унинг намунасида аниқланган техник хатолик бартараф этилишини билдирди.
Маълумот учун, 2017 йилда чиққан 50 минг сўмлик ва 2019 йилда чиққан 100 минг сўмлик ҳам барча турдаги тўловлар учун ҳеч қандай чекловларсиз қабул қилиниши давом этади.
Мавзуга оид
14:30 / 06.06.2026
Мобил телефон рақами орқали тезкор пул ўтказиш тизими ишга тушади. У қандай ишлайди?
08:50 / 06.06.2026
Марказий банк лицензиялаш қоидаларига янги талабларни жорий қилди
19:51 / 27.05.2026
1 доллар ≠ 1 сўм ≠ 1 рубл. Валюталар қиймати нега ҳар хил?
09:39 / 27.05.2026