2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясини 2022 йилда амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси”га кўра, фуқароларнинг камида учдан бир қисми ташаббуси билан маҳалла раисига нисбатан ишончсизлик билдириш тартибини жорий этиш ва фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларини жойлардаги вакиллик органлари билан доимий алоқаларининг ҳуқуқий асосларини яратиш кўзда тутилган.
Бундан ташқари, маҳаллада бир турдаги ихтисослашувда фаолият юритаётган аҳолини қўллаб-қувватлаш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилади.
Маҳаллаларда аҳоли билан ишлашга қаратилган жараёнларни рақамлаштириш орқали “Ижтимоий маҳалла” тизимини яратиш ҳам назарда тутилмоқда.
“Ижтимоий маҳалла” тизими доирасида маҳаллалардаги шарт-шароитлар, инфратузилма ва объектлар аҳволи, қурилиш ва ободонлаштириш ишларининг бориши, экологик вазият
ва бошқа масалаларни фуқаролар томонидан виртуал мониторинг (мобил илова, ижтимоий тармоқлар ва ҳ.к.) қилиш амалиёти жорий этилади.
Фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг ўз ҳудудларида жойлашган коммунал, бандлик, солиқ, ободонлаштириш соҳалари ва таълим муассасалари билан алоқалар самарадорлиги қайта кўриб чиқилади.
















