“Жорий йилнинг 13 январь куни соат 22:20 ларда “Халқлар дўстлиги” санъат саройи майдонига 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ҳарбий техникалар кўргазмасига олиб чиқилган Миллий гвардиянинг енгил зирҳли техникасининг салон қисмида қисқа туташув натижасида ёнғин келиб чиққан”, дейилади Миллий гвардия хабарида.
Қайд этилишича, ёнғин қисқа вақтда тўлиқ бартараф этилган. Содир бўлган ҳодиса натижасида фуқароларга жабр етказилмаган.
“Ҳозирда ёнғин келиб чиқиш сабаби ўрганилмоқда”, дейилади маълумотда.
Аввалроқ, Тошкентда ҳарбий-ватанпарварлик паради бўлиб ўтгани маълум қилинганди.









