Ўзбекистон | 10:13 / 25.01.2022
6027
1 дақиқада ўқилади

Умра зиёрати учун Саудия Арабистонига рейслар сони оширилади

Фото: AFP / Getty Images

Ўзбекистон фуқароларининг Умра зиёрати учун 2022 йил 1 февралдан Саудия Арабистонига ҳар куни биттадан рейс, 10 февралдан эса ҳар куни 2та рейс амалга оширилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Мусулмонлари идораси маълум қилди.

Шунингдек, Рамазон ойи давомида кунлик рейслар сони 3тагача оширилиши маълум қилинди.

Эслатиб ўтамиз, ўзбекистонлик биринчи гуруҳ зиёратчилар шу йилнинг 22 январь куни Умра зиёратини амалга ошириш учун Саудия Арабистонига жўнаб кетди.

Ўзбекистон Мусулмонлари идораси пандемия талаблари, Саудия Арабистонида 15 фоизлик ҚҚСнинг жорий қилиниши ҳамда нарх-наво кўтарилгани сабабли ўзбекистонлик умра зиёратчилари учун тўлов миқдори оширилган, дея изоҳ берганди.

Бундан ташқари, Мусулмонлар идораси Kun.uz ўтказган суриштирувга жавобан, Умра-2022 сафарини ташкил этишда нега арзонроқ нарх таклиф этган ширкат танланмаганига изоҳ берган эди

Фаррух Абсаттаров
Тайёрлаган Фаррух Абсаттаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид