Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Улуғбек Қосимхўжаев Хорижий инвестицияларни жалб қилиш агентлиги директори этиб тайинланди
У халқ таълими вазири маслаҳатчиси сифатида ишлаб келаётганди.
Фото: KUN.UZ
Ҳукумат қарори билан, Улуғбек Қосимхўжаев Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Хорижий инвестицияларни жалб қилиш агентлиги директори вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги юритувидаги “Huquqiy axborot” Telegram-каналида маълум қилинди.
Агентликка бунга қадар Камолов Қаҳрамон Юсуфхонович раҳбарлик қилиб келаётганди.
Улуғбек Қосимхўжаев тайинловга қадар халқ таълими вазирининг инвестиция ва грантлар жалб этиш бўйича маслаҳатчиси сифатида ишлаб келаётганди. У, шунингдек, 2020–2021 йилларда Тошкент халқаро таълим университетига ректорлик ҳам қилган.
Kun.uz аввалроқ Улуғбек Қосимхўжаев ва соғлиқни сақлаш вазирининг собиқ ўринбосари Абдулла Азизов билан Ўзбекистонда ёшлар сиёсати масалаларига бағишлаб интервью ташкил қилганди.
Мавзуга оид
07:34 / 30.01.2026
Илмга инвестиция: энг тез ўсган мамлакатлар рўйхати
12:07 / 27.01.2026
2025 йилда хорижий инвестиция ва кредитлар 33,5 млрд долларга етди
11:33 / 27.01.2026
Ўзбекистон дипломатларига экспорт ва инвестиция бўйича янги вазифалар юкланди
15:49 / 23.01.2026