Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сенаторлар ёшларни интернетда зарарли ахборотдан ҳимоя қилиш юзасидан ҳукуматга парламент сўрови юборади
Олий Мажлис Сенати интернетда ёшлар ва вояга етмаганлар учун миллий контентни ривожлантириш, уларнинг ижтимоий тармоқлардан фойдаланиши ва уларни зарарли ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига парламент сўрови юборишга қарор қилди.
Ушбу қарор сенаторларнинг 23-ялпи мажлисида қабул қилинди. Изоҳланишича, интернет орқали тарқатилаётган ғаразли маълумотлар, турли бузғунчи ғоялар, одоб-ахлоқни емирувчи иллатлар аҳолини ташвишга солмоқда.
“.UZ” доменидаги веб-сайтларда миллий менталитетимизга ёт бўлган, фуқароларнинг, шу жумладан ёшларнинг онги, руҳияти, маънавий-маърифий тарбиясига салбий таъсир кўрсатадиган, ахлоқсизлик, беҳаёлик, порнография, шафқатсизлик, зўравонлик, қимор ҳамда таваккалчиликка асосланган ўйинлар тарғиботига хизмат қилиши мумкин бўлган материаллар ёки бошқа веб-ресурсларга ҳаволалар жойлаштириш (фойдаланувчилар томонидан) кузатилмоқда”, дейилади маълумотда.
Билдирилишича, кейинги вақтларда “оммавий маданият” ниқоби остида ёшлар онгига салбий таъсир этувчи ахлоқий бузуқлик ва зўравонлик ғояларини тарқатиш, турфа йўллар билан қонунчиликка зид равишда бойлик орттиришни, миллий-маънавий маданиятга амал қилмасликни, уларни ўзгартириш ва айрим ҳолларда йўқотишни тарғиб қилувчи ҳаракатлар уюштирилмоқда.
“Шу боис, ўқувчи ёшларнинг онгига зарар етказиши мумкин бўлган ахлоқсизликни тарғиб қилувчи контентлар, диний адоватни қўзғатувчи, таваккалчиликка асосланган онлайн ўйинлар, тотализаторлар, оилавий қадриятларни инкор этадиган ҳамда жамиятда бузғунчилик ғояларини тарғиб этадиган веб-ресурсларга қарши курашиш биргаликдаги устувор вазифа эканлиги таъкидланди”, дейилади Сенат хабарида.

Мажлисда сенаторлар интернетда ёшлар ва вояга етмаганлар учун миллий контентни ривожлантириш, уларнинг ижтимоий тармоқлардан фойдаланиши ва зарарли ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига парламент сўрови юбориш тўғрисида қарор қабул қилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Миллий тикланиш” ва “Адолат” партиялари Ўзбекистонда TikTok ижтимоий тармоғини бутунлай блоклашни таклиф қилган эди.
2022 йилги давлат дастурига биноан, йил охиригача Ўзбекистонда миллий ижтимоий тармоқ ва мессенжерлар яратилади, уларга тўплаган аудиториясига қараб солиқ имтиёзлари берилади.
Мавзуга оид
19:45 / 13.06.2026
Сенат аҳолини шовқиннинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунни маъқуллади
15:29 / 13.06.2026
Сенат Тошкент халқаро молия маркази тўғрисидаги қонунни рад этди
08:33 / 05.06.2026
АҚШ Россияга қарши санкцияларни кенгайтириш сари қадам ташлади
17:36 / 23.05.2026