Адлия вазири: “Ҳаммасини охирига етказамиз”

Адлия вазири Русланбек Давлетов Сенат 23-ялпи мажлисидаги ҳисоботида Тошкент вилояти ҳокимининг қарори билан масъулияти чекланган жамиятлардан бирига 781 гектар ер аукцион ўтказмасдан, ноқонуний тарзда ажратиб берилганини маълум қилди.

Ҳаммаси аукционга ўтди. Оддий уй қуриш учун, қишлоқ хўжалиги учун ер бериш ҳам электрон аукционга ўтди.

Барибир тўғридан тўғри ер ажратишга ҳаракатлар бўляпти. Мана, Тошкент вилояти ҳокимлигининг қарори. Жуда катта тушунтирилди, мумкинмас дейилди. Ҳаммаси олиб қўйилди қўлидан, регистрация китоблари ҳам олиб қўйилди

 Мана, 7 октябрда 781 гектар ер майдони битта МЧЖга шундоқ бериб юбориляпти. Ҳар хил баҳоналар, биттасида бириктириб қўйиш дейди, вақтинча фойдаланиш, бериб туриш дейди

Лекин биз бирорта қонунчилик ҳужжатида (ҳокимликлар томонидан) ер беришга асос қолдирмаганмиз. Ҳеч қандай асос бўйича бериш мумкин эмас. Тақдимнома киритдик, (қарорни) бекор қилмади. Биз ҳозир шу қарор бўйича судлашяпмиз. Барибир ҳаммасини охирига етказамиз”, – деди адлия вазири.

Вазирнинг сўзларидан англаш мумкинки, адлия вазирлиги ташаббуси билан маъмурий судга вилоят ҳокимининг қарорини ҳақиқий эмас деб топиш бўйича ариза киритилган.

Вилоят ҳокимлиги изоҳи

Шундан сўнг, Тошкент вилоят ҳокимлиги мазкур қарор бўйича маълумот бериб, қарор қабул қилинишида давлат ва жамият манфаатлари кўзланганини билдирди.

Маълум қилинишича, гап Тошкент вилоят хокимлиги томонидан 2021 йил 7 октябрдаги 164-10-0-Q/21-сонли қарори ҳақида кетмоқда ҳамда қарорга кўра, МЧЖга Нурафшон шаҳри ҳудудидаги жами 781 гектар ер майдони шаҳарнинг тасдиқланган бош режасига асосан қурилиш ишлари бошлангунга қадар бошоқли дон экинларини экиш учун вақтинча бириктириб берилган.

Ушбу ер майдонлари вақтинча бириктирилишидан мақсад Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 25 июндаги «2035 йил давригача Нурафшон шаҳрининг бош режасини тасдиқлаш тўғрисида»ги 473-сон қарори билан Нурафшон шаҳрининг 2035 йил давригача бўлган бош режаси асосий қоидалари тасдиқланган бўлиб, унга кўра