Ўзбекистонда Volkswagen электромобилларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилиши мумкин
2022 йилнинг 7 февраль куни Ўзбекистон энергетика вазири Алишер Султонов Тошкент шаҳрида “Фольксваген Груп Рус” МЧЖ бош директори Штефан Меха бошчилигидаги делегация аъзолари билан музокаралар ўтказди.
Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, Ўзбекистонда электромобиллар ишлаб чиқариш каби йўналишнинг ривожланиши “Фольксваген Груп Рус” МЧЖда катта қизиқиш уйғотди.
“Ҳозирги вақтда Ўзбекистонда электромобиллар олиб киришда акциз солиғи ва божхона тўловлари олинмайди. Бир қатор ёқилғи қуйиш шохобчалари негизида электромобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари фаолият кўрсатмоқда ва бу йўналишда хусусий тадбиркорлик субъектлари ривожланиб бораётгани қайд этилди”, дейилади хабарда.
Хорижий делегация аъзолари Ўзбекистонда 2030 йилга бориб умумий энергетика балансидаги улуши камида 25 фоизни ташкил этиши режалаштирилган қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш бўйича олиб борилаётган ишлар билан ҳам танишди.
Қайд этилишича, бу йўналишда 2021 йилда 100 МВт қувватга эга биринчи қуёш фотоэлектр станцияси ишга туширилди, иккинчиси эса 2022 йилнинг март ойида фойдаланишга топширилиши кутилмоқда. 2024 йилда умумий қуввати 2,2 ГВт бўлган қайта тикланувчи энергия манбалари объектларини, шунингдек, қуввати 326 МВт бўлган ГЭСларни ишга тушириш режалаштирилган.
Мавзуга оид
22:16 / 28.10.2024
Volkswagen Германиядаги камида учта заводини ёпади
08:30 / 26.09.2024
VW касаба уюшмаси билан иш ҳақи ва қисқартиришлар бўйича келиша олмади
13:49 / 05.09.2024
Volkswagen Германиядаги заводларини ёпишга ҳозирланмоқда
14:53 / 03.09.2024