Ўзбекистон | 07:30 / 10.02.2022
3740
2 дақиқада ўқилади

Инвестиция вазирлиги 2021 йилда озиқ-овқат импорти неча млрд долларни ташкил этганини маълум қилди

Ўзбекистон 2021 йилда 2,2 млрд долларлик озиқ-овқат импорт қилган. Бу ҳақда АОКАда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Гулшан Ботирова иштирокида ўтказилган брифингда маълумот берилди.

Фото: Shutterstock

Қайд этилишича, 2021 йилда озиқ-овқат маҳсулотлар импорти 2,2 млрд. долларни ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 25 фоиз ёки 441 млн долларга ошди. 2020 йилда мазкур кўрсаткич – 1,7 млрд долларни ташкил қилган. 

Маҳсулотлар асосан Қозоғистон 881 млн доллар), Россия 747 млн доллар), Беларус 105 млн доллар), Украина (59 млн доллар), Туркия (45 млн доллар) давлатларидан импорт қилинди.

Уларнинг асосий қисмини қуйидагилар ташкил этган:

  • буғдой – 616 миллион доллар (2020 йилга нисбатан +10 фоиз);
  • ўсимлик ва ҳайвонлардан олинган ёғлар (мисол учун, кунгабоқар ёғи, палма ёғи, маргарин) – 499 миллион доллар (+53 фоиз);
  • гўшт маҳсулотлари (товуқ гўшти) – 188 миллион доллар (+84 фоиз);
  • ун ва ун маҳсулотлари – 158 миллион доллар (+19 фоиз);
  • шакар ва кондитер маҳсулотлари – 146 миллион доллар (-41 фоиз);
  • мева-сабзавотлар (картошка) – 142 миллион доллар (+73 фоиз);
  • сут маҳсулотлари, тухум ва асал – 68 миллион доллар (+41 фоиз);
  • алкоголсиз ичимликлар – 48 миллион доллар (+182 фоиз);
  • консерваланган мева-сабзавотлар – 43 миллион доллар (+59 фоиз);
  • ёрмалар (гречка, сули ёрмаси, манна ёрмаси) – 14 миллион доллар (+27 фоиз).

Бундан ташқари, давлат инвестиция дастури доирасида 2021 йилда озиқ-овқат соҳасида умумий қиймати 281,2 млн доллар бўлган 51 та лойиҳа амалга оширилган бўлиб, натижада озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш қуввати 479 минг тоннадан ортди.

Мавзуга оид