Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЕЧЛ. Мбаппенинг 90+4-дақиқадаги голи «ПСЖ»га «Реал» устидан ғалаба келтирди, «Манчестер Сити» Португалияда 5та гол урди
Европа Чемпионлар Лигасида плей-офф босқичи старт олди.
1/8 финалнинг марказий ўйинида «Реал» сафарда «ПСЖ» билан баҳс юритди. Мезбонларнинг тўлиқ устунлигида ўтган беллашувда (зарбалар: 22-3) 90+4-дақиқада Мбаппе ғалаба голини урди. Ўйиннинг 61-дақиқасида Мессининг пенальтидан тепган тўпини мадридликлар посбони Куртуа бартараф этди.
«Манчестер Сити» эса Португалияда «Спортинг» дарвозасига жавобсиз 5та тўп киритиб, чоракфинал масаласини деярли ҳал қилди. Силва дублга эришган бўлса, Маҳрез, Фоден ва Стерлинг ҳам ўз ҳисобларига гол ёздириб қўйишди.
Жавоб баҳслари 9 март куни бўлиб ўтади.
ЕЧЛ. 1/8 финал. 15 февраль
ПСЖ — Реал 1:0
Гол: Мбаппе (90+4).
Аниқ амалга оширилмаган пенальти: Месси (61)
ПСЖ – Доннарумма, Ҳакими, Маркиньос, Кимпембе, Мендеш, Данилу Перейра (Гуйе, 87), Верратти, Паредес, Ди Мария (Неймар, 73), Месси, Мбаппе.
Реал – Куртуа, Карвахаль (Васкес, 72), Алаба, Милитао, Менди, Модрич (Вальверде, 82), Кроос, Каземиро, Бензема (Бэйл, 87), Асенсио (Родриго, 72), Винисиус (Азар, 82).
Огоҳлантиришлар: Каземиро (37), Верратти (40), Милитао (51), Менди (57), Данилу (62), Кимпембе (83), Родриго (83), Паредес (90).
Спортинг — Манчестер Сити 0:5
Голлар: Маҳрез (7), Силва (17, 44), Фоден (32), Стерлинг (58).
Спортинг – Адан, Порро (Нету, 82), Коатес, Матеус Рейс, Инасиу, Эшгайю, Сарабия (Табата, 75), Пальинья, Педру Гонсалвеш (Угарте, 51), Матеуш Нунеш, Паулинью (Слимани, 75).
Манчестер Сити – Эдерсон, Стоунз (Зинченко, 61), Лапорт (Аке, 83), Диаш, Жоау Канселу, де Брюйне, Силва (Делап, 85), Родри (Фернандиньо, 73), Фоден (Гундўған, 61), Стерлинг, Марез.
Огоҳлантиришлар: Матеуш Нунеш (66), Гундўған (74), Эшгайю (78), Угарте (83).
Мавзуга оид
23:42 / 11.06.2026
Жозе Моуринио «Реал»га қайтди
17:44 / 08.06.2026
Перес «Реал»га Жозе Моуриньо бош мураббий бўлишини эълон қилди
18:11 / 03.06.2026
Абдуқодир Ҳусанов АПЛда трансфер нархи энг кўп ошган футболчилар ўнталигига кирди
15:43 / 31.05.2026