Шунингдек, 28 февраль куни Daryo.uz нашрига интервью берган Ўзбекистоннинг Украинадаги элчиси Алишер Курманов элчихонага жанговар ҳаракатларда иштирок этган ёки жароҳатланган ўзбеклар ҳақида маълумот келиб тушмаганини таъкидлади.
“… Ўйлайманки, бунақа ташаббус билдирган ўзбеклар бўлмайди ҳам. Юртдошларимиз бу ерга бошқа мақсадда, асосан тирикчилик илинжида келишган. Бундай маълумот бўлса, украиналиклар бизга албатта хабар беришарди. Лекин улар ҳам бизга чиқмади», - деган Алишер Курманов.
Аввалроқ, 25 февраль куни ижтимоий тармоқларда ўзбек тилида сўзловчи ҳайдовчи бортида россиялик ҳарбийлар мавжуд бўлган юк автомобилини Донбасс ҳудудига ҳайдаб кетаётгани тасвирланган видео тарқалган эди.
Настоящее Время хорижий нашрларга таяниб, Россия ўзбекистонлик мигрантларни жанговар ҳаракатларга жалб қилаётгани ҳақида хабар берган. Шунингдек, тармоқларда ўзбекистонлик мигрантлар UzMigrant сайти орқали Россия армиясидан шу турдаги ишларни топаётгани ёзилган. Мигрантларнинг ҳарбий ҳаракатлар ҳудудида ҳам ишлашга рози бўлишига тез муддатда Россия фуқаролигини олиш ёки катта миқдордаги маош сабаб сифатида келтирилган.
UzMigrant мигрантларга Россия армиясидан иш топишда ёрдам бермаётганини, балки улар Марказий Осиёлик ўзбекзабон мигрантлар учун ҳуқуқий ахборот хизмати эканлигини таъкидлади.
«Биз ҳеч қайси фуқароларни (Ўзбекистонми ёки бошқа давлат фуқароси бўладими) Украинадаги жанг ҳаракатларига қўшилишга даъват қилмаймиз. Бизнинг ҳеч қандай ҳарбий ёки ярим ҳарбий структуралар билан ҳамкорлигимиз йўқ», - дейилади UzMigrant раддиясида.
Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексида ёлланиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик учун иккита модда доирасида жавобгарлик белгиланган.
Хусусан, Жиноят кодексининг 154-моддасига кўра















