Фото: Бухорода ёғингарчилик туфайли қалъа деворининг бир қисми қулаб тушди
Муттасил ёғингарчилик сабаб Бухоро шаҳридаги XVI асрга оид «Талипоч қалъа дарвозаси» чап томонидаги қалъа деворининг бир қисми ўпирилиб тушган.
11 март куни кечқурун ҳафта давомида муттасил ёғингарчилик кузатилгани оқибатида Бухоро шаҳридаги «Талипоч қалъа дарвозаси» чап томонидаги қалъа деворининг бир қисми қулаб тушган. Бу ҳақда Бухоро вилоят маданий мерос бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.
Ҳолат юзасидан 12 март куни Бухоро вилояти ҳокимлиги, Маданий мерос ҳамда Фавқулодда вазиятлар бошқармалари, Бухоро минтақавий реставрация маркази масъул ходимлари ва бошқарманинг махсус экспертларидан иборат Жамоатчилик Илмий маслаҳат кенгаши аъзолари иштирокида ўрганиш ишлари олиб борилди.
Унга кўра, XVI асрга тегишли бўлган «Талипоч қалъа дарвозаси»нинг ушбу қисми 2003 йилда қайта тикланган бўлиб, ўтган йиллар давомида қалъа атрофидаги деворнинг чап қаноти ортидаги маданий қатламларнинг чўкиши, қоплама деворларида ёриқлар пайдо бўлиши ҳамда жорий март ойида кузатилган доимий ёғингарчилик деворнинг чўкиши ва қулаб тушишига олиб келгани аниқланди.
«Шу ўринда, «Талипоч қалъа дарвозаси» жорий йил давомида асрашга доир ишлар амалга ошириладиган моддий маданий мерос кўчмас мулк объектларининг манзилли рўйхатига киритилган.
Ҳозирда соҳага тегишли раҳбарлар ва мутахассислар томонидан мазкур объектнинг атрофини ўраб олиш, мазкур ҳудудда яшовчи фуқаролар ва объектга ташриф буюрувчи сайёҳлар хавфсизлигини таъминлаш чоралари кўрилди.
Шунингдек, вилоят ҳокимлиги ва экспертлар томонидан объектнинг техник ҳолати ўрганилиб, уни тез фурсатда қайта тиклаш чораларини кўриш борасидаги тегишли ишлар олиб борилмоқда», дейилади хабарда.
Мавзуга оид
13:11 / 18.11.2024
Хитой Бухорода "яшил" саноат паркини барпо этади
07:54 / 18.11.2024
Тошкент - Бухоро - Тошкент йўналишида янги поезд қатнови йўлга қўйилади
12:01 / 09.11.2024
Бухорода 16 ёшли бола ўнлаб шахслар номига кредит олиб, онлайн қиморга тикиб юборди. У қамоққа олинган
15:40 / 06.11.2024