Самарқандда ўзини блогер деб танитиб, муаммоларни ҳал қилиш эвазига бир неча фуқародан пул олган шахс ушланди
Фуқароларнинг турли муаммоларини ижобий ҳал қилиб беришни ваъда бериб, уларни алдаб кетган мазкур шахс процессуал тарзда қамоққа олинган.
Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизматининг хабар беришича, 1987 йилда туғилган У.Чоршанбиев 2021 йилнинг август ойида фуқаро Д.Р.га ўзининг блогерлигини айтиб, ишончига кирган. Сўнг 600 доллар эвазига уй-жой бўйича Фуқаролик ишлари бўйича Пастдарғом туман судида кўриб чиқилаётган ишни интернет ижтимоий тармоғига жойлаш орқали ижобий ҳал қилиб беришни ваъда қилган ва Д.Р.дан 2 миллион сўм олиб, ўзининг эҳтиёжларига ишлатиб юборган.
Бундан ташқари, У.Чоршанбиев 2021 йил 7 сентябрь куни фуқаро Ю.Д.дан 2 минг доллар эвазига унинг ноҳақ ишдан кетганлигини, интернет ижтимоий тармоғига жойлаш орқали унга етказилган моддий зарарни қоплаб, ишига ҳам қайта тиклаб беришни ваъда қилган. Кейин Ю.Д.дан 1 000 доллар олиб, ўзининг эҳтиёжларига ишлатган.
Шунингдек, У.Чоршанбиев 2021 йилнинг ноябрь ойида фуқаро Р.З.ни алдаб, унинг ишончига кирган ва 20 миллион сўм эвазига унга собиқ турмуш ўртоғи билан бўлаётган суд ишида қатнашиб, муаммони ижтимоий тармоқларда кўтариб, фарзандини олиб беришни айтган. Сўнг тергов бўлими томонидан кўрилаётган жиноят иши бўйича унга етказилган 14 минг доллар зарарни қоплатиб беришни ваъда қилиб, Р.З.нинг 1 миллион сўм пулларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, ўзининг эҳтиёжларига ишлатган.
Қайд этилишича, 2021 йил 28 декабр куни У.Чоршанбиевга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “б” банди билан сиртдан айб эълон қилиниб, сиртдан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган. Унга нисбатан қидирув эълон қилиниб, жиноят иши ЖПКнинг 364-моддаси 1-қисми 2-бандига асосан ҳаракатдан тўхтатилган.
«Ҳозирда У.Чоршанбиев Қашқадарё вилояти ҳудудида ИИБ ходимлари томонидан ушланиб, Самарқанд вилоят ИИБ ППХ ЖТСБга қарашли ВСХга жойлаштирилган. Тергов ҳаракатлари инсонпарварлик, қонунийлик ва одиллик тамойиллари асосида олиб борилиши таъминланади. Ушбу шахсдан жабрланганлар бўлса, Самарқанд шаҳар бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлимига мурожаат қилишлари сўралади», дейилади хабарда.
Аввалроқ Қашқадарёда таниш аёлникига борган фуқарони видеога олиб, уни интернетда тарқатиш билан қўрқитиб пул олган блогерга ҳукм ўқилганди.
Мавзуга оид
09:18 / 17.11.2024
Болалар омбудсмани Самарқандда жинсий зўравонлик қурбони бўлган қиз билан учрашди
23:25 / 09.11.2024
Самарқандда Қуролли кучлар хизматчиси, солиқчи, Миллий гвардия ва кадастр ходимлари пора билан ушланди
15:06 / 01.11.2024
Самарқанд вилоятида иситиш мавсуми 1 ноябрдан бошланди
10:59 / 25.10.2024