Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия Ўзбекистонда хорижий корхоналар сони бўйича етакчиликни сақлаб қолди
Ўзбекистонда қайси давлатларнинг капитали иштирокидаги корхоналар сони кўп экани маълум қилинди. Давлат статистика қўмитаси тегишли хабар билан чиқди.
Фото: Shutterstock
Қўмита маълумотларига кўра, 2022 йилнинг 1 март ҳолатига республикада рўйхатдан ўтган хорижий капитал иштирокидаги корхона ва ташкилотлар сони 13 982 тани ташкил этиб, улардан 13 531 таси фаолият юритмоқда.
Қайд этилишича, фаолият кўрсатаётган хорижий капитал иштирокидаги корхоналар сони ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1 462 тага ошган.
Ўзбекистонда хорижий капитал иштирокида фаолият кўрсатаётган корхоналар сони энг юқори бўлган давлатлар орасида Россия етакчилик қилмоқда – 2 348 та корхона.
Кейинги ўринлардан 1 958 та корхонага эга Хитой ва 1 940 та корхонага эга Туркия жой олди.
Шунингдек, хорижий капитал иштирокида фаолият кўрсатаётган корхоналар сони бўйича Қозоғистон ва Корея ҳам етакчи бешталикдан жой олган. Мос равишда, 1 095 та ва 891 та корхона.
Мавзуга оид
20:23 / 15.04.2026
Шавкат Мирзиёев Сергей Кириенко бошчилигидаги Россия делегациясини қабул қилди
19:20 / 15.04.2026
Россия ва Озарбойжон AZAL самолёти ҳалокати оқибатлари «ҳал этилганини» эълон қилди
19:06 / 15.04.2026
Россиядан 6 мингга яқин мигрант чиқариб юборилади
09:43 / 15.04.2026