Ўзбекистон | 14:38 / 17.03.2022
17491
1 дақиқада ўқилади

Тўрақўрғон туманига янги ҳоким тайинланди

Наманган вилояти ҳокими ўринбосари Тўрақўрғон туманига ҳоким бўлди.

Фото: Наманган вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати

Аҳрор Аҳмадалиевич Мансуров Тўрақўрғон тумани ҳокими этиб тайинланди. Бу ҳақда Халқ депутатлари Тўрақўрғон тумани кенгаши сессиясида маълум қилинди.

Аҳрор Мансуров 1988 йилда Наманган вилоятининг Мингбулоқ туманида туғилган. Маълумоти олий, 2013 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 2013 йилда Мингбулоқ туман давлат нотариал идораси нотариус ёрдамчисилигидан бошлаган. 2014—2016 йилларда Наманган вилоят адлия бошқармасида турли вазифаларда, 2016-2019 йилларда Наманган вилояти ҳокимлигининг Ахборот-таҳлил гуруҳи бош мутахассиси, гуруҳ раҳбари, Ўзбекистон президенти администрацияси етакчи инспектори вазифаларида фаолият юритган.

  • У 2021 йил декабрида вилоят ҳокимининг ўринбосари — Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланганди.
  • Эслатиб ўтамиз, туманга 2020 йил мартидан раҳбарлик қилиб келган Зулайҳо Маҳкамова 2022 йил мартида Ўзбекистон бош вазири ўринбосари – Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раиси этиб тайинланганди.

Мавзуга оид