Вилоятда 2021-2022 йиллар куз-баҳор ойларида жами 16 млн 356 минг дона кўчат экиш режалаштирилган. 2021 йилнинг кузида, “Долзарб 40 кунлик” доирасида 7,3 млн дона кўчат экилган бўлса, 2022 йил баҳор ойларида 6 млн 772 минг дона дарахт ва бута кўчатлари экилди.

Қарши шаҳар ҳокимлиги томонидан 200 минг дона мевали ва манзарали кўчатлар ҳамда 1 миллионга яқин терак ва тол новдалари олиб келиниб, маҳаллаларга бепул етказиб берилди.
Бундан ташқари, “Янги Ўзбекистон” боғлари, 37,8 гектар яшил боғлар ва 22 гектар яшил жамоат парклари, бир турдаги дарахт кўчатлари экилган 15 та намунавий кўча ташкил этиш кўзда тутилган.


“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида баҳор мавсумида дарахт ва буталар, тол ва теракларни экиш ишларини самарали ташкил этиш мақсадида жорий йилнинг 25 мартидан 5 майгача “Долзарб 40 кунлик” эълон қилинди.
Терак новдаларини маҳаллаларга экишдан ташқари, жорий йилнинг баҳор ва куз мавсумида 625 км умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари ёқаларига 25 млн дона терак қаламчалари экилди.
Экилган ҳар бир терак кўчати ва қаламчаларининг парвариш қилиниши тизимли назорат қилиб борилади. Жумладан, автомобиль йўли бўйларида жойлашган фермер (деҳқон) хўжаликлари ҳамда жисмоний шахсларга терак кўчати ва қаламчалар экилган майдонлар (1 ёки 2 км дан вақтинча фойдаланишга) 2 300 дан ортиқ жисмоний шахсларга ҳамда 400 дан кўпроқ фермер (деҳқон) хўжаликларига берилади.


Вилоят экология бошқармаси автомобиль йўли бўйларига экилган манзарали дарахт ва кўчатларни мониторинг қилиб, ҳисоби юритилишини таъминлайди.


















