
Viessmann компанияси иситиш қозонлари, буғ генераторлари, утилизатор-қозонлар, конденсацион қозонлари, иссиқлик насослари, қуёш коллекторлари ва бошқа жиҳозлар ишлаб чиқариш соҳасида жаҳон етакчиси саналади. Viessmann ҳар бир ишлаб чиқарилган жиҳозда акс этган ҳақиқий немис сифати туфайли бутун дунёга донг таратган. Viessmann маҳсулоти Ўзбекистонда 2004 йилдан бери расман тақдим этилади.
– Бугунги кунда бозорда иситиш тизимларининг кўплаб янги русумлари тақдим этилмоқда. Бундай жиҳоз сотиб олишда нимага эътибор бериш керак?
– Иситиш қозонларини сотиб олишда энергия ташувчилар йилдан-йилга қимматлашиб бораётганини ёдда тутиш муҳим – бу жараённи ортга қайтариб бўлмайди. Иситиш жиҳозини сотиб олиш эса, бошқа ҳар қандай жиҳоз хариди каби, бир марталик инвестиция саналади, у газ, электр каби фойдаланиш харажатларини тежаш орқали ўзини оқлайди. Келгусидаги ишга тайёрлик ва тежамкорлик Лойиҳанинг сифати ва техник хизмат кўрсатишнинг мунтазам йўлга қўйилганига боғлиқдир.
Ёдда тутиш керакки, қозонхона – бу “иссиқлик истеъмоли” деб аталмиш лойиҳалаштирилган тизимнинг “жисмоний акси”дир. Гап шундаки, компаниямиз фақатгина хонадонлар учун иситиш тизимлари ва иссиқ сув таъминоти жиҳозларни ишлаб чиқарибгина қолмай, балки, амалда, халқ хўжалиги ва саноатнинг ҳар қандай машҳур тармоғидаги иссиқлик таъминоти учун ҳам керакли қозонхоналарни етказиб беради. Қозонхона – нафақат иқтисодиётга, балки қатъий ҳисоб-китобга ҳам тааллуқли тушунча, у лойиҳанинг қисмларини тўғри ишлаб чиқишга, иситиш тизимига юкламаларни ва иссиқ сув таъминотини аниқлашга боғлиқ бўлади.

Албатта, Сиз иситиш мосламаларининг қувватини тақрибан билишингиз ва иссиқ сувга юкламани, тахминан бўлса ҳам, ҳисоблаб топа олишингиз мумкин. Аммо, пировардида биз эришадиган натижа: агар юклама каттароқ олинган бўлса, газ ва электр ортиқча сарф бўлади, агар кам белгиланган бўлса – уйингизни исита олмай ва керакли миқдорда иссиқ сув тайёрлай олмай қоласиз.
Viessmann жиҳози – бу “тизимли техника”, у давр талабларига мувофиқ ишлаб чиқилади ва ясалади, унда иссиқлик таъминоти тизимлари ривожланишининг барча тенденциялари ҳисобга олинади. Бинобарин, бундай катта имкониятлардан фойдаланмаслик хато бўлар эди. Афсуски, жиҳозни танлаш борасидаги талабномаларнинг жуда кўпи ёндош ҳужжатларсиз келади, минимал комплектациядаги жиҳозни танлаб бериш сўралади.










