Қиш яқинлашяпти! Бу эса, ташқарида совуқ ва намгарчилик ҳукмрон бўлса-да, уй ичида оромбахш қиш кечаларидаги лаззатли тунги уйқу ва тонгда иссиқда, қувончга тўла болалар кулгиси ва кексаларнинг табассуми билан уйғониш деганидир. Аммо бунинг учун сиз уйингизнинг қулайлиги ва иситилиши тўғрисида қайғурган бўлишингиз лозим. Жаҳоннинг иситиш тизимлари ишлаб чиқариш бўйича етакчиси – Viessmann замонавий немис жиҳозлари ҳамда Ўзбекистондаги энг машҳур ва талабгир иситиш қозонларининг моделлари ҳақида ҳикоя қилишда давом этади.

Viessmann компанияси – бу ишончли ва сифатли немис жиҳозлари, иситиш қозонларининг узоқ муддат хизмат қилиши, шунингдек хонадаги иссиқликнинг қулай даражасини сақлаб қолган ҳолда, газнинг тежамкор сарфини таъминловчи инновацион ечимлар демакдир. Сизга газли қозонларнинг бугунги кунда максимал қизиқишга эга, энг талабгир моделларини тақдим этамиз:  

Vitodens 111-W – бойлерсиз, катта ҳажмда иссиқ сув

 

Бу модель катта миқдорда иссиқ сув зарур, лекин катта бойлер ўрнатиш имкони бўлмаганда долзарблик касб этади. Vitodens 111-W – бу осма газли конденсацион қозон бўлиб, бир вақтда учта нуқтага – душ, қўлювгич ва ваннага иссиқлик ва иссиқ сувни қулай қилиб юбориш учун мўлжалланган. Оиланинг барча аъзолари бир-бирларига халақит бермай, ўз ишлари билан шуғулланишлари мумкин.

Ҳажми 46 литрли тўпловчи сиғим ва қўшимча оқар сувли иссиқлик алмашгич иссиқ сув узатилишининг узлуксиз бўлишини таъминлайди – 140 литрли стандарт ванна атиги 8 дақиқада тўлади!

Vitodens 111-W оддий икки контурли қозондан қуйидаги афзалликлар билан ажралиб туради:  

  • Оддий икки контурли қозон сувнинг паст босимда келишида сув жилғасини сезмайди ва аралаштиргичдан фақат совуқ сув чиқади.  Vitodens 111-Wда минимал оқим бўйича чекловлар йўқ ва совуқ сув босими қанчалик паст бўлишига қарамай, иссиқ сув етказиб беради.
  • Қозоннинг рециркуляция чизиғи аралаштиргичга иссиқ сувни, совуқ сув оқизилишини кутиб ўтирмай, ДАРҲОЛ узатиш имконини беради.
  • Агар душ қабул қилаётганингизда электр узиб қўйилса, чўмилишни охирига етказиб олиш учун тўпловчи сиғимда етарли сув захираси бўлади.