Бу қиш қандай совуқ бўлгани эсингиздами? Иқлим ўзгаряпти, бу эса ҳатто Ўзбекистонда ҳам -30 гача совуқ бўлиши мумкинлиги ва биз уларга тайёр туришимиз кераклигини англатади. Бу совуқларга ҳар қандай техника ҳам бардош бера олмайди. Ҳатто қаҳратон совуқда ҳам ишончли кафолат беришга ва сиз ҳамда яқинларингизни иссиқлик билан таъминлашга қодир иситиш жиҳози борми?

Ечим борми?

Иситиш қозонлари ичида ўз “Tesla”си мавжуд – бу Viessmann инновацион компаниясидир. Иситиш тизимлари ишлаб чиқаришда жаҳоннинг илғор етакчиларидан бири бўлиб, 1917 йилдан бери фаолият юритади, Ўзбекистонда эса, расмий ваколатхонаси қарийб 20 йилдан буён ишлаб келади. Бу йиллар давомида ишончли немис жиҳози маҳаллий бозорда етакчилардан бири мақомини эгаллади. Газ ва электрнинг тежамли истеъмоли, инновацион ечимлар ва ҳатто газнинг минимал босимида ҳам ишончли ишлаш Viessmann`нинг  VITODENS оиласига мансуб қозонларини ҳар қандай майдонга эга бинолар учун ишончли ечимга айлантирди.

Конденсацион қозонларга ўтиш нега керак?

Анъанавий иситиш қозони – бу механика, конденсацион эса – автомат. Замонавий конструкция туфайли конденсацион қозон ФИКи қарийб 12% га юқори, бу бинони иситишни янада тежамкорроқ, қулайроқ ва экологик тозароқ қилиш имконини беради. Конденсацион қозон танлар экансиз, сиз иситиш муаммосини унутасиз, бундай жиҳоз камида 15-20 йил долзарблигини йўқотмайди.

 Viessmann қозонларининг бахтли соҳиблари ўтган қишни ўз уйларида қулайлик ва иссиқда ўтказдилар. Сиз ҳам шуни хоҳлайсизми? Ушбу мақолада Viessmann`дан VITODENS оиласига мансуб энг машҳур ва харидоргир моделлар ҳақида сўзлаймиз.

Жозибали нархларда экологик тоза ва инновацион иситиш – Vitodens 100-W

Кам тўлов билан уй ёки хонадонни иситиш тизимини модернизацияламоқчи бўлсангиз, Vitodens 100-W сериясидаги янги осма конденсацион газ қозонлари идеал ечим бўлади. MatriX-Plus инновацион горелкаси каби замонавий технологиялар ва Lambda Pro ёнишни бошқаришнинг интеллектуал тизими ёқилғи сарфининг кам бўлишини ва CO2 кам чиқарилишини таъминлайди. Бу нафақат ҳамёнингиз, балки экология ҳақида ҳам қайғуриш имконини беради. Замонавий дизайн ва бошқаришнинг соддалиги қозонни бу йўналишда етакчига айлантиради.