Биласизми, бу йил давлат дастурларига кўра, аҳолининг уй-жойга бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида янги уй-жойлар қуриш ҳажми йилига 90 минггача ошириш назарда тутилган.
Бу йилги қаҳратон қиш ва -30 даражадаги аномал совуқ шароитида кўпчилик уй эгалари ҳаттоки янги қурилган уйларда газ босими ва электр тармоқлар қувватлари вақтинча паст бўлгани сабабли анча қийин аҳволга тушиб қолишди.
Ҳаттоки иситиш қозонлари ўрнатилган уйларда ҳам аҳвол деярли турлича бўлди. Кўпчиликнинг бу масалага эътиборсизлиги ҳам совуқда қолиб кетишига сабаб бўлди.

Афсуски, бундай кутилмаган вазиятда “евроремонт”, сифатли юмшоқ мебеллар, қимматбаҳо қандиллар, ноёб дизайн ишловлари ҳам кўзга кўринмайди ҳатто.
Эсингиздами, эскилар “Уй танлама, қўшни танла” дейишарди. Бугунга келиб уйларини совуқ урган мижозлар “кўзи очилиб”, кайфиятлари ва талаблари ҳам анчагина ўзгарган. Шунинг учун ҳам бу гапнинг бошқача талқини долзарб бўлиб қолди, яъни “Уй танлама, ишончли иситиш тизимини танла” дейишга мажбур бўлдик.
Бугун янги турар жойга эга бўлаётган ва ўз уйини иссиқда сақлаш ниятида бўлган ва мижозлар учун иситиш қозонлари бозорида хилма-хил таклифлар мавжуд ва улар бир биридан нархи, сифати, ишончлилиги, қулайлиги, технология даражаси ва бошқа мезонларга кўра кескин фарқ қилади.
Шунинг учун ҳам кўп қаватли турар жой, ва жозибаси ошиб бораётган коттежларни барпо этаётган қурилиш компаниялари айнан бу масалага жиддий эътибор қаратадиган замон келди.
Мақсад бир - мижозлар эҳтиёжини тўлиқ қондириш ва қурилаётган иншоотларга иситиш қозонларни танлашда адашмаслик.
Бунга бир мисол ҳам келтириш ўринли деб ҳисоблаймиз ва “немис сифати”ни ўзида акс этувчи ишончли ва сўнгги ўн йилдан ортиқ юқори талабга эга бўлган Viessmann компаниясининг Vitodens 050 ва Vitodens 100-W иситиш қозонларига эътибор қаратишга мажбур бўлдик.
Савол туғилиши мумкин: шу кунгача ушбу қозонларни харид қилган мижозлар нима афзалликларга амин бўлган?











