
Қозоннинг қайси русуми ҳаммасидан яхшироқ, қайсиниси энг ишончли?
Бозорда турли ишлаб чиқарувчиларнинг кўплаб қозонлари тақдим этилган. Жиҳозни танлашда у сизга камида 10-15 йил хизмат қилиши кераклигини тушуниш лозим. Шу сабабли, яхшиси, иситиш жиҳозлари бозорининг машҳур ва эътироф этилган етакчиларини танлаган маъқул, чунки истеъмолчи бренд учун эмас, ишончли сифат учун пул тўлайди.
Русумнинг нуфузли эканига, бозорда неча йилдан бери мавжуд эканига, мутахассислардан ишончли сервис кўмаги борлигига таяниш керак. Қозон ишончлигина эмас, балки тежамкор ҳам бўлиши лозим. Бу уйда иссиқни газ ва электрга минимал харажатлар билан ушлаб туриш имконини беради.

Viessmann компанияси – иситиш жиҳозлари ишлаб чиқариш бўйича жаҳон етакчиси. Қозонларнинг немис сифати барча жаҳон стандартларига жавоб беради, бу Viessmannни Европадаги энг машҳур русумлардан бирига айлантиради. 2004 йилдан Ўзбекистонда компаниянинг расмий ваколатхонаси фаолият юритади, у мамлакатимизга замонавий иситиш жиҳозларини етказиб беради.
Муайян майдон учун қозон қувватини қандай ҳисоблаб топиш мумкин?
Уй ичидаги иссиқлик қозоннинг ўзигагина эмас, балки лойиҳанинг тўғри тайёрланишига, жиҳознинг тўлиқ комплектини ҳисоб-китоб қилиш ва ўрнатишга ҳам боғлиқ. Иш билан профессионаллар шуғулланаётган бўлса, хотиржам бўлишингиз мумкин – улар қозоннинг керакли характеристикаларини бино майдони ва эҳтиёжлардан келиб чиқиб, тўғри ҳисоблай оладилар. Viessmann компаниясининг муҳандислари иситиш жиҳозларини танлаш, ўрнатиш ва ишлатиш бўйича тўлиқ қўллаб-қувватлашлари ва консультация беришлари мумкин.

Бугунги кунда қайси қозон модели кўпроқ шуҳрат қозонган?
Viessmann қозонларининг энг талабгир моделларидан бири Vitodens 111-W саналади. Бу хонадон ёки уй учун идеал ечимдир:
- Vitodens 111-W – бу икки контурли қилиб ишланган, деворга осиладиган, газли конденсацион қозон. Бу бир вақтда бинони иситиш ва учта нуқтага иссиқ сув узатишдир. Яъни энди то оилангиздагилар чўмилиб чиққунча идиш-товоқни ювмай туришингизга тўғри келмайди. Бу – эрталаблари иссиқ сувга юклама юқори бўладиган катта оилалар учун долзарб ечим.








