Тошкентда трамвай йўлларини қуриш қачондан бошланиши маълум қилинди
Тошкент трамвайини тиклаш ишларига Туркия ва Чехиядан мутахассислар жалб этилиши мумкин. Kun.uz манбасига кўра, йўналишлар харитаси яқин бир йил ичида ишлаб чиқилиб, трамвай йўлларини қуриш 2023 йилдан бошланиши режа қилинмоқда.
Тошкентда трамвай қурилиши 2023 йилдан бошланиши кутилмоқда. Бу ҳақда Kun.uz'нинг транспорт тизимидаги манбаси маълум қилди.
Манба маълумотига кўра, шаҳарда трамвай ҳаракатини ташкил этиш бўйича дастлабки ишлар бошланган: хорижга чиқиб кетган собиқ трамвайчиларни қайтариш ва хориждан мутахассислар жалб қилиш ишлари кетмоқда. Хусусан, Туркия ва Чехиядан мутахассислар чақирилмоқда.
“Аввал Тошкентнинг барча такси, автобус йўллари харитага тушириб, гавжум жойлар аниқланади. Эски тажрибани бугунга ишлатиб бўлмайди: шаҳар инфраструктураси, аҳоли оқими кўп бўлган жойлар ўзгарган. Бу борада ҳамма режаларни очиқлай олмайман. Чунки лойиҳа ҳали охирига етгани йўқ. Бошқа тарафдан ҳали трамвай қайси кўчалардан ўтиши ҳам аниқмас. Айтганимдек, ҳали таҳлиллар ниҳоясига етмаган”, – деди у.
- Эслатиб ўтамиз, Тошкент трамвайи 103 йиллик фаолиятидан сўнг, 2016 йилда фаоллар қаршилигига қарамай буткул тугатилган, шаҳар расмийлари бу транспорт турини самарасиз деб ҳисоблаганди.
- 2022 йил бошида эса президент Шавкат Мирзиёев Тошкентга трамвайни қайтариш режаси борлигини эълон қилди. Давлат раҳбари бу борада кўплаб хат ва мурожаатлар келаётганини айтди. Бу янгилик ижтимоий тармоқларда илиқ кутиб олинди: экологик тоза, сиғими катта ва тирбандликка тушиб қолмайдиган мазкур жамоат транспорт тури дунёнинг кўплаб мегаполисларида алоҳида қадрланади.
- Феврал ойи ўрталарида Навоий шоҳкўчасида реконструкция ишлари бошланди, лойиҳага трамвай йўли киритилмади. Ўшанда шаҳар транспорт бошқармаси бошлиғи Анвар Жўраев трамвай бўйича алоҳида дастур қабул қилинишини айтганди.
Тавсия этамиз
Бойлар давраси: дунё миллиардерлари Трамп инаугурациясида йиғилди
Жаҳон | 22:19 / 21.01.2025
Қўли кесилган 2 ойлик чақалоқ: унинг яқинлари шифокорлардан норози
Жамият | 14:20 / 21.01.2025
100 долларлик банкнотанинг эскисидан воз кечиляптими?
Иқтисодиёт | 11:05 / 21.01.2025
АПЛдаги илк ўзбек. Ҳусановнинг трансфери ҳақида асосий гаплар
Спорт | 09:16 / 21.01.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ҳар икки томон ҳам ён бериши керак — АҚШнинг янги давлат котиби Украинадаги сулҳ ҳақида
Жаҳон | 15:12
-
Ўлим учун “навбат кутиш” – дунёдаги энг баланд чўққига чиқиш машаққатлари ҳақида
Жаҳон | 15:06
-
Тўқимачилик саноатида қайта ишлаш занжири ривожлантирилади
Ўзбекистон | 15:04
-
Зеленский: Украинага камида 200 минг нафар тинчликпарвар керак
Жаҳон | 14:28
Мавзуга оид
20:20 / 21.01.2025
Тошкентда «Газел» уриб юборган пиёда ҳалок бўлди
16:12 / 20.01.2025
Тошкент шаҳри ҳокимлиги кўчмас мулк сотиб олишда эҳтиёт бўлишга чақирди
23:20 / 18.01.2025
Тошкент метросида 19 ёшли йигит ўзини поезд тагига ташлади
16:38 / 18.01.2025