Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда тадбиркордан 5 400 доллар пора олган ХТБ бош мутахассиси ушланди
Нишон тумани халқ таълими махсус таъмирлаш хизмати бош мутахассиси тадбиркордан 5,4 минг доллар олаётганда қўлга олинган.
Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг хабар беришича, департамент, ДХХ ва ИИБ Қашқадарё вилояти бошқармалари томонидан тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан тезкор тадбир ўтказилган.
Тадбирда, Нишон тумани халқ таълими бўлими махсус таъмирлаш эксплуатация хизмати бош мутахассиси Ж.И. тумандаги 2-сонли мактабнинг эски биносини бузиб олиш ишларини олиб бориш учун бўлим мудири орқали “ҳамкорлик” шартномаси расмийлаштириб бериши эвазига “Қ.Т.” МЧЖ раҳбаридан 5,4 минг доллар пора талаб қилиб, пулларни олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.