Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент туманида ҳоким ёрдамчиси ва унинг синфдоши қўлга олинди
Тошкент тумани ҳокими ёрдамчиси ва унинг синфдоши 4 сотих ерни 30 минг долларга сотмоқчи бўлганда ушланди.
Фото: Видеодан кадр
ДХХ, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг ҳудудий бошқармалари ва ИИБ ходимлари билан ўтказилган тезкор тадбирлар давомида ер майдонларининг ноқонуний сотилишининг олди олинди.
ЎзА хабар беришича, Тошкент туманида яшовчи 40 ёшли шахс мазкур тумандаги маҳалла фуқаролар йиғинларидан бирида ҳоким ёрдамчиси лавозимида ишловчи синфдоши билан келишган ҳолда ўзганинг ишончига кириб, Тошкент шаҳар Олмазор туманида жойлашган 4 сотих ер майдонини мансабдор танишлари орқали унинг номига расмийлаштириб беришни ваъда қилган. Улар ўз «хизмати эвазига» 30 минг доллар талаб қилишган.
ДХХ ва Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда 40 ёшли шахс сўралган пулни олган вақтида ушланган. Шунингдек, унинг кўрсатмаси асосида ҳоким ёрдамчиси ҳам қўлга олинган.
Аввалроқ Зангиота тумани ҳокими ёрдамчиси пора олаётганида ДХХ томонидан ушлангани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
08:22 / 11.02.2026
Давлат захирасидаги ерни ваъда қилиб, 600 минг доллар сўраган шахс қўлга олинди
08:18 / 09.02.2026
Сурхондарёда экология бўлими раҳбари 500 доллар пора билан ушланди
08:19 / 30.01.2026
Тошкент вилоятида мансабдор 7 минг доллар пора олаётганда ушланди
15:07 / 27.01.2026