Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши раиси ўринбосари Тошпўлат Маткаримов мусиқачи, блогер Никита Макаренко устидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга шикоят қилди. Бу ҳақда блогер ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.
Макаренконинг ёзишича, у Ўзбекистоннинг маданий мероси, хусусан, мозаикаларни фаол ҳимоя қиларкан, шаҳар депутатларини бу борадаги ҳаракатсизлиги учун танқид қилган, депутатлар бу танқиддан ранжиган.
“Ҳурматли депутатлар! Мен сизнинг болаларча таҳдидларингиздан кейин ҳам маданий меросни ҳимоя қилишдан тўхтамасликка бутун жамоатчилик олдида қасам ичаман. Маданий мерос – муқаддас нарса. Сиз кетасиз, улар эса қолади.
Албатта, бу абсурд. Биз нафақат меросимизни ҳимоя қилишимиз керак, балки унинг ҳимоячилари ҳам аслида меросни ҳимоя қилиши керак бўлган ҳокимиятдан судда ўзларини ҳимоя қилишга мажбур. Лекин, бунинг ўрнига улар эҳтимолий жиноятларни яшириш учун ҳимоячиларни зарарсизлантиришга ҳаракат қилмоқда”, – деб ёзган Никита Макаренко.
Шунингдек, у жамоатчиликни маданий мерос ҳимоячилари ва Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши ўртасидаги суд кутаётганини таъкидлаган.

Бир неча ҳафта олдин Чилонзор туманидаги бир нечта кўп қаватли уйлар фасадидаги мозаикаларни бўяш бошланганида, жамоатчилик эътирозига жавобан шаҳар ҳокимлиги бу ишлар шаҳар кенгашининг қарори асосида бўлаётганини



















