Ўзбекистон | 17:31 / 20.05.2022
8465
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда автобусларга чиқиш олд эшикдан, тушиш орқа эшикдан бўлади

«Тошшаҳартрансхизмат» йўловчилар энди автобус ва электробусларга олд эшикдан чиқиб, орқа эшикдан тушиши ҳақида маълум қилди. Бу уларга қулайлик яратиш ва транспорт маданиятини шакллантириш мақсадида жорий этилгани айтилди.

Фото: Kun.uz

«Тошшаҳартрансхизмат»нинг хабар беришича, автобуслар ва электробусларга энди олд эшикдан чиқиб, ўрта ва орқа томондан чиқиш жорий этилади.

Кириш жойида йўл ҳақини ҳайдовчи ёнида ўрнатилган қурилма (валидатор)га транспорт картасини теккизиш орқали ёки нақд пулда тўлаш керак.

Фото: «Тошшаҳартрансхизмат»

Қайд этилишича, қарор йўловчиларга қулайлик яратиш, транспортга чиқиш ва туширишни тартибга солиш мақсадида қабул қилинган.

Кўчалардаги баъзи электробусларда олд эшикка яшил, ўрта ва орқа эшикларга қизил белги ёпиштириб чиқилди.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид