Ўзбекистон | 07:32 / 21.05.2022
2811
1 дақиқада ўқилади

«Самарқанд дарвоза» мажмуаси ёнидаги чорраҳада транспорт ҳаракати қисман чекланади

Самарқанд дарвоза ва Қоратош кўчалари кесишмасидаги чорраҳада (мўлжал - “Самарқанд дарвоза” савдо-кўнгилочар мажмуаси) кенг кўламли йўл таъмирлаш ишлари олиб борилади.

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабарига кўра, 2022 йилнинг 21 май кунидан мазкур чорраҳада ва унда келувчи кўчалар (Самарқанд дарвоза, Кўкча дарвоза, Қоратош)да босқичма-босқич йўл таъмирлаш ишлари олиб борилади. 

Қайд этилишича, иш жараёнида йўл ёпилмайди, балки кўчаларда автотранспорт ҳаракати қисман чекланади.

Бундан олдин, апрел ойининг ўрталарида Тошкентда “Қўйлиқ” бозори рўпарасидаги айрим кўчаларда ҳаракат вақтинча чекланганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид