26 май куни Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида биринчи Евросиё иқтисодий форуми ўтказилади.
Форум Евросиё иқтисодий иттифоқи ҳузуридаги Евросиё иқтисодий комиссияси томонидан ташкил этилган.
Форумда қатнашиш учун дунёнинг 15 мамлакатидан 2500 нафарга яқин киши рўйхатдан ўтган.
Форум доирасида 35 тадбир ва 21 тематик сессия ўтказилиши режалаштирилган.
ЕОИИ мамлакатлари - Россия, Беларус, Қозоғистон, Қирғизистон ва Арманистон раҳбарлари форум иштирокчиларига видеоалоқа орқали мурожаат қилади.
Биринчи Евросиё иқтисодий форуми 2020 йилда ўтказилиши режалаштирилган, аммо коронавирус пандемияси сабабли қолдирилганди.















