Бугунга қадар Ҳайдаровнинг ноқонуний ер ажратгани, фуқароларни ҳақорат қилгани ва бошқа масалаларда қонунга зид хатти-ҳаракатлари жамоатчилик томонидан кескин қоралаб келинган.
Хусусан, 2021 йил май ойида Баҳромжон Ҳайдаров нақд учта меъёрий ҳужжатга зид равишда, таъсис этилганига энди 1 ой бўлган фирмага шаҳар марказидан 14 сотих ер участкасини тўғридан тўғри бериб юборган. Унинг ҳаракатлари ер аукцион орқали сотилмагани учун президент қарорига, сотилган ер майдонида қурилиш қилиш Шаҳарсозлик кодекси ва Андижон шаҳар бош режасига зид бўлган.
2021 йил март ойида Андижон шаҳар ҳокими қарори билан ажратилган катта ер майдони бўлиб-бўлиб сотилгани ҳақида блогерлар томонидан туркум мақолалар эълон қилинган.
Шунингдек, 2021 йил 30 апрель куни бўлиб ўтган 19-сессияда шаҳар ҳокими Баҳромжон Ҳайдаровнинг шаҳарнинг Янги бозор ҳудудида «ELEVADA UT GROUP» МЧЖ томонидан 5 қаватли бино қуриш, лойиҳа-смета ҳужжатлари тайёрлашга рухсат бериш тўғриси»даги қарори депутатларнинг фаоллиги натижасида бекор қилинганди.
Бундан ташқари, Баҳромжон Ҳайдаров ўтган йили ноябрь ойида фуқарони ҳақорат қилгани ҳақида хабар берилганди.
Ҳайдаров, шунингдек ўзини журналист ва блогерлардан ҳимоялаш мақсадида махсус “тан қўриқчи”лар хизматидан ҳам фойдаланиб келган.
Андижон шаҳар ҳокимининг журналистларга қарши “тан қўриқчиси” борми?
Эслатиб ўтамиз, 2016 йилдан буён Андижон шаҳрига ҳокимлик қилиб келган Дилмурод Раҳматуллаев 2019 йил август ойи охирида лавозимидан озод этилган, унинг ўрнига Андижон вилояти ҳокимлиги молия бошқармаси бошлиғи сифатида ишлаб келган Баҳромжон Ҳайдаров вақтинчалик ҳоким вазифасини бажарувчи сифатида







