Тошкентдаги дилерлардан бирининг операторига кўра, айрим автомобиллар автомагнитола билан, айримлари эса магнитоласиз келаётган экан.

Cobalt харидорлари ўз машинасини салондан олиб кетаётганида, агар магнитола билан келган бўлса, шартномада кўрсатилган нархдан ташқари қўшимча 1 млн 189 минг сўм тўлаши керак экан.

Nexia-3 ҳолатида эса бу сумма 1 млн 173 минг сўмни ташкил қилмоқда.

UzAuto Motors'нинг исми сир сақланишини истаган масъули ҳақиқатан ҳам автомобиллар автомагнитола билан ишлаб чиқарилаётгани, бу узлуксиз бўлишидан умид қилишини билдирди. Унинг айтишича, маълум сумма эвазига автомагнитола ўрнатиб берилади ёки автомагнитолали авто насиб қилса, қўшимча тўлов қилинади.

Компания айни пайтгача микрочиплар муаммосида ўзгариш борлиги бўйича расман сукут сақламоқда: магнитола масаласида расмий янгилик тарқатилгани йўқ.

Натижада, харидорлар ва потенциал харидорлар бу ҳақда оғиздан оғизга кўчиб юрадиган гаплар орқали хабар топяпти ва аниқлаштириш учун автосалонларга қўнғироқ қилишига тўғри келмоқда.