Тошкент метросининг «Чилонзор» йўналишида ҳаракатланиб келаётган поезд соат 10:50 лар атрофида «Олмазор» бекатида тўхтаб қолган, йўловчилар бекатдан чиқарилган. Метрополитен изоҳига кўра, бунга электр таъминотидаги қисқа носозлик сабаб бўлган.
«Шу сабаб «Чилонзор» йўналишининг қолган бекатларида ҳам поездлар ҳаракати белгиланган режа жадвалидан ўзгарган ҳолда бир томонлама ва кичик ҳалқа жадвали асосида ҳаракатланди», дейилади расмий маълумотда.
Қайд этилишича, носозлик соат 11:58да носозлик бартараф этилган. Айни пайтда поездлар доимий жадвал асосида ҳаракатланмоқда.
Ўтган ой Тошкент метросида ҳаракатланаётган поезд вагонида чироқ ўчиб қолганди.















