Ўзбекистон | 07:30 / 11.06.2022
5839
1 дақиқада ўқилади

Россия Ўзбекистонда хорижий корхоналар сони бўйича ҳамон етакчилик қилмоқда

Ўзбекистонда қайси давлатларнинг капитали иштирокидаги корхоналар сони кўп экани маълум қилинди. Давлат статистика қўмитаси тегишли хабар билан чиқди.

Фото: Shutterstock

Қўмита маълумотларига кўра, 2022 йилнинг 1 июн ҳолатига республикада фаолият юритаётган хорижий капитал иштирокидаги корхона ва ташкилотлар сони 14 119 тани ташкил этди.

Қайд этилишича, фаолият кўрсатаётган хорижий капитал иштирокидаги корхоналар сони ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1 465 тага ошган.

Ўзбекистонда хорижий капитал иштирокида фаолият кўрсатаётган корхоналар сони энг юқори бўлган давлатлар орасида Россия етакчилик қилмоқда – 2 565 та корхона.

Кейинги ўринлардан 2 013 та корхонага эга Туркия ва 2 003 та корхонага эга Хитой жой олди.

Шунингдек, хорижий капитал иштирокида фаолият кўрсатаётган корхоналар сони бўйича Қозоғистон ва Корея ҳам етакчи бешталикдан жой олган. Мос равишда, 1 140 та ва 900  та корхона.

Хорижий капитал иштирокида 2022 йилнинг январь-май ойларида янги ташкил этилган корхоналарнинг давлатлар кесимида сони:

  • Россия – 302 та;
  • Туркия – 151 та;
  • Хитой – 100 та;
  • Қозоғистон – 83 та;
  • Корея – 36 та.

 

Мавзуга оид