Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Интернетда чақалоғини аёвсиз калтаклаётган аёл видеоси тарқалди. ИИВ ҳолат ўрганилаётганини маълум қилди
Воқеа қачон содир бўлгани ва онанинг шахси ҳозирча маълум эмас.
Видеодан кадр
Телеграм каналларида тарқалган видеода аёл ҳамхонаси билан суҳбатлаша туриб чақалоғини ухлатишга урингани, бироқ у уйқуга кетавермагач ғазаб отига миниб унинг бошига бир неча марта тарсаки туширгани, бу билан ҳам қаноатланмай уни қаттиқ силкилагани ва ўрнига отиб юборгани акс этган.
Суҳбатдоши бундай қилмаслигини, унинг ҳаракатларидан хавотирга тушаётганини айтса-да аёл тинчланмайди. Видеодан аёл бу ишни сал аввал ҳам қилгани ва ҳамхонаси кейинги жазава жараёнини тасвирга олганини тахмин қилиш мумкин. Кадрда кўринган деталлар воқеа шифохонада содир бўлганини кўрсатмоқда.
Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизматининг хабар беришича, ҳолат қачон, қаерда, ким томонидан содир этилгани Самарқанд вилоят ИИБ томонидан ўрганилмоқда.
“Натижаси бўйича жамоатчиликка маълумот берилади”, дейилади хабарда.
Аввалроқ Хўжайлида она ёш болаларини калтаклаб, «бир “ошибка”сан, холос» деб хўрлаши акс этган видео тарқалган, суриштирувлар давомида воқеа 2020-2021 йилларда содир бўлгани аниқланган ва ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилганди.
Мавзуга оид
19:50 / 10.03.2026
Фарғонада сув таъминоти ходими калтакланди
12:16 / 07.03.2026
Президент педофил-рецидивистлар учун умрбод қамоқ жазоси киритилаётганига изоҳ берди
23:16 / 03.03.2026
Умрбод қамоқ жазоси педофилия жиноятига такроран қўл урган шахсларга тааллуқли бўлади
22:34 / 03.03.2026