Амалдаги Жиноят процессуал кодексининг 17-моддасига мувофиқ, ҳеч ким қийноққа солиниши, зўравонликка, шафқатсиз ёки инсон шаъни ва қадр-қимматини камситувчи бошқа тарздаги тазйиққа дучор этилиши мумкин эмас. Энди ушбу қоида фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқи сифатида мустаҳкамлаб қўйилиши кутилмоқда.

Муҳокамага қўйилган Конституция лойиҳасига кўра, 25-моддага жиноят қонунчилигига оид нормалар қўшиляпти:

  • ҳеч ким қийноққа солиниши, зўравонликка, бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки инсон қадр-қимматини камситувчи муомалага ёхуд жазога дучор этилиши мумкин эмас;
  • ҳеч кимда унинг розилигисиз тиббий ёки илмий тажрибалар ўтказилиши мумкин эмас.

Президент Шавкат Мирзиёев 2020 йил 29 декабрда Олий Мажлисга йўллаган мурожаатида инсон ҳуқуқ ва эркинликларини кафолатли ҳимоя қилиш, қонун устуворлигини таъминлашга қаратилган ислоҳотларнинг изчил давом эттирилишини таъкидлар экан, тезкор-қидирув, тергов ва жазони ижро этиш соҳасида қийноқларнинг олдини олиш тизимини тубдан такомиллаштириш зарурлигига алоҳида эътибор қаратилганди. Мазкур долзарб масала Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий стратегияда ҳам ўз аксини топган.

Ўзбекистонда қийноқ ҳолатларини аниқлаш бўйича жамоатчилик гуруҳлари ташкил этилмоқда

Қайд этиш керакки, сўнгги йилларда мамлакатимизда фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатларини янада кучайтириш, жумладан қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллаш ҳолатларига мутлақо йўл қўймаслик мақсадида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг Миллий стратегияси, шунингдек, БМТнинг устав органлари ва шартномавий қўмиталари тавсияларини ҳисобга олган ҳолда қийноққа солишнинг олдини олиш бўйича миллий механизмларни такомиллаштириш мақсадида 2021 йил 26 июнда