Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда фуқарони 5 минг доллар эвазига ўқишга киритмоқчи бўлган ОТМ бўлим бошлиғи ушланди
Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти бўлим бошлиғи фуқарони ўқишга киритишини айтиб, эвазига 5 минг доллар олаётганда қўлга олинган.
Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизматининг хабар беришича, 2022 йил 1 июль куни фуқаронинг аризасига биноан вилоят ИИБ ЖҚБ ҳамда ДХХ бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.
Тадбирда, Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти сиртқи бўлим бошлиғи Х.В. ариза муаллифидан унинг жиянини ўзи ишлайдиган ОТМга ўқишга киритиш эвазига 5 минг доллар олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳар бўйича ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
18:35 / 04.07.2026
Premium Pro иши: ваъдалар, сирлар ва хонавайрон бўлаётган одамлар (2-қисм)
11:31 / 02.07.2026
Германияга ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди
18:07 / 25.01.2026
Наманганда «Эшон» лақабли безори қўлга олинди
19:53 / 16.01.2026